Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Қиличбозлик. Шерзод Мамутов Россия очиқ чемпионатида совриндор бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Шу кунларда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси аъзолари Новосибирскда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишаётганди. Йиғин доирасида ҳамюртларимиз 4 карра Олимпия ўйинлари чемпиони С.Поздняков соврини учун кадетлар ўртасидаги Россия очиқ чемпионатида ҳам иштирок этишди. Ушбу мусобақада Россия ва Ўзбекистондан ташқари қозоғистонлик қиличбозлар ҳам қатнашишди.

Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда 133, қизлар ўртасидаги баҳсларда эса 99 нафар спортчи иштирок этди.

Қувонарлиси, ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шерзод Мамутов ярим финалгача етиб бориб, бронза медалига эга чиқди. Терма жамоамизнинг бошқа бир аъзоси Бобур Расулов эса мусобақанинг чорак финалида мағлуб бўлди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда Зайнаб Дайибекова 1/8 финалгача етиб борди.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа Россия терма жамоасини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга ва мусобақада муваффақиятли қатнашган россиялик ёш қиличбозлар терма жамоа сафида жаҳон ва Европа чемпионатларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Маълумот учун, 13-маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада илк маротаба хорижий қиличбоз, яъни Шерзод Мамутов совриндорлар қаторидан ўрин олди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:59, 22.12.2018.
Ўқилди: 1397 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.