Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё кубоги-2019. Гуруҳдаги рақибларимизнинг энг хавфли ўйинчилари

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубогининг "Е" гуруҳида иштирок этади. Гуруҳда бизга Япония, Уммон ва Туркманистон термалари рақиблик қилишади. Хўш, бу жамоалар сафидаги қайси футболчилардан хавф кутиш мумкин?

Туркманистон — Арслонмурод Омонов

Қўшниларимиз сафидаги ҳужумларнинг аксариятини бизга бегона бўлмаган футболчи уюштиради. Туркманистон термаси асосан қарши ҳужумга таяниб ҳаракатланади. Омонов ўртоқлик учрашувларида ҳужумкор ярим ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилмоқда. Унинг тезлиги ва вазиятни ўқий олиши кўп ҳолларда голга олиб келишини бу мавсумда «Бухоро» жамоасининг ўйинларида кўрган бўлсангиз керак. Рақибларимиз жамоасидаги энг хавфли ўйинчи, шубҳасиз, Омонов.

Япония — Минамино

Кунчиқар юрт вакиллари термасининг аслида ҳар бир футболчиси жуда ҳам хавфли. Лекин Минамино бошқача ўйинчи. Минамино Европа лигасида бир неча марта ҳафтанинг рамзий жамоасига киритилганининг ўзи ҳам ундан эхтиёт бўлиш керак эканлигини билдиради. Минамино чинакам гол машинаси. У ортиқча финт ёки дрибблинг ишлатмайди, шунчаки гол уради, холос. Япониялик вундеркинд ўз ватанининг U16, U19, ва олимпия терма жамоаларида сардорлик вазифасини бажарган. Кунчиқар юрт вакиллари ҳужумининиг энг ўткир нуқтаси, "найзаниниг учи" айнан шу футболчи ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамасдан, Минамино ўйинни бемалол ўзига олиб, матч тизгинини ўзгартириб юбора олади. Хулоса қилиб айтганда, Япония термасининг энг хавфли ўйинчиси — шу йигит.

Уммон — Али ал-Ҳабсий

 

Уммон термасининг дарвозабони анчайин номдор футболчилардан. У АПЛ ва шунга ўхшаш юқори савиядаги чемпонатларда ўзини кўрсата олган дарвозабон, термаси учун ҳам тарихий фидойиликни амалга ошира олган. 2009 йилда ўтказилган «Кўрфаз кубоги»да Уммон финалгача етаклаб боради. Финалда эса ўша пайтлари Осиёнинг энг яхши ўйинчиси Ёсир ал-Қаҳтоний бошчилигидаги Саудия Арабистони термаси билан билан тўқнаш келади. Бутун ўйин давомида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган ал-Ҳабсий пеналтилар сериясида ақлбовар қилмас ўйин кўрсатиб, Уммон қироллиги тарихидаги энг катта ғалабага эришишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшади. Қисқача қилиб айтганда, яхши дарвозабон — ярим жамоа.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:12, 24.12.2018.
Ўқилди: 10425 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.