Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Азиз Турғунбоев «Навбаҳор»га қанчалик молиявий фойда келтира олади?

Баҳо:
+ | -

Янги йил кириб келмай туриб икки футболчи масаласи яхшигина муҳокама бўлди: Акром Комилов ва Азиз Турғунбоев.

Бирининг “Бунёдкор” билан, иккинчисининг эса “Навбаҳор” билан шартномаси якунига етганди. “Навбаҳор” нима қилиб бўлса-да Турғунбоевни олиб қолишга ҳаракат қилди. Футболчи учун курашаётгани ёқимли. “Бунёдкор” эса нега Комиловга тўланиши керак бўлган пул бунча кам, деб нолиб қолди. Мана шу ерда дўппини бир четга қўйиб турамиз. 

Савол: нима учун клублар ҳамма ҳаракатни тухум тиқилганда бошлайди? Регламентни эпақайга келтириш вақтида ғалати бир нарсага гувоҳ бўлдим. Унда кўрсатилишича, футболчининг шартномаси якунига етганидан кейин яна 5 кун кутиши керак экан ва шундан кейингина бошқа клуб масаласини ўйлаб кўриши мумкин. 
Биз бу нарсани Европа стандартига яқинлаштирамиз. Яъни, футболчи ва мураббийлар шартномалари якунига етишига ярим йил вақт қолганида бошқа клуб билан музокара бошлашлари ва ҳатто шартнома тузишлари мумкин. Мазкур шартнома амалдагиси якунига етганидан сўнг кучга киради. Айтайлик, Турғунбоев ўша август ойидаёқ “Пахтакор”нинг яқин режасидаги футболчига айлана олади. Фақатгина “Пахтакор” футболчи билан тузилган шартномани бир ой ичида ПФЛ рўйхатидан ўтказиб қўйса бас... 
Хўш, “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” нима қилади деган савол туғилади. Жавоби оддий: улар ҳаммаси учун эртароқ ҳаракат қилишлари шарт. Ҳеч кузатганмисиз, Европада бирор футболчининг шартномаси якунига 1—1,5 йил вақт қолганда клуб ҳаракатга келади. Футболчи керак бўлмаса, сотиб юбориш пайига тушади. Керак бўлса, шартномани чўздиришга уринади. Чунки ўша клубларнинг бир неча йиллик режалари бор. 
Бизда эса ундай эмас. Бизда чемпионатни тугатиб, ҳамма дам олади. Янги йил похмели тугагач, хўш, кимларни олиб келамиз, дейилади. Футболчи ҳам бозордан сабзовот олингандек танланади, у керак, бу керак эмас, деб. Бир неча йиллик планлари бор бўлган клублар эса ундай йўл тутмайди, футболчи учун курашади, зўр бўлса, шароитларини яхшилайди, келишади, ҳисоблашади, ёқмаса сотиб қутилади ёки текинга қўйиб юборади ва ҳоказо. 
“Бунёдкор” ҳам шундай қилиши шарт. Кутиб ўтирилса, нафақат Комилов, балки Қосимов, Ҳайдаров, ҳаммаси кетиб қолади. Керак бўлса, вақтида ҳаракат қилиши шарт. Умид қиламанки, бу клуб ўз қаддини тиклаб олади.

Манба: Navbahor
Киритилди: 10:02, 24.12.2018.
Ўқилди: 4861 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.