"Монако" раҳбарияти яқин трансферлар ойнаси чоғида таркибини марказий яримҳимоячи билан кучайтирмоқчи, дея хабар беради France Football.
Манбага кўра, француз клубининг янги ўйинчиси "Барселона"яримҳимоячиси Денис Суарес бўлиши мумкин. "Барселона" раҳбарияти Денисни сотмоқчи экани аввалроқ маълум бўлган эди.
Бундан ташқари "Монако" "Челси" яримҳимоячиси Сеск Фабрегас учун "Милан" билан курашаётгани хабар қилинган эди.
Денис Суарес Испания чемпионатининг ушбу мавсумида бир мартагина майдонга тушган. 24 ёшли футболчи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.