Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Азамат Абдураимов: Осиё Кубогида Миллий терма жамоамиздан чиройли ўйин кутиб қоламиз

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқараётган Азамат Абдураимов Осиё Кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Авваламбор, кириб келаётган янги 2019 йил барчага - футболчиларга, мураббийларга ва мухлисларга омадли келишини тилаб қоламан. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан эса январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида чиройли ўйин кутиб қоламиз. Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз қитъанинг энг нуфузли мусобақасида чиройли, комбинацион, ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, барчамизни хурсанд қилади.

Терма жамоамизни айни пайтда жуда тажрибали, футбол оламида катта обрўга эга мураббий бошқармоқда. Футболчиларимиз ушбу мураббий қўлостида яна бир поғона юқорига кўтарила олишларига ишончим комил.Терма жамоамиз аста-секин шаклланиб боряпти. Олдинда катта мусобақалар кутиб турибди. Осиё Кубогида яхши натижа қайд этиб, кейин эса энг муҳими - Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашишимизга тилакдошман".

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:02, 26.12.2018.
Ўқилди: 2702 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.