"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг сўнгги омадсизликлари ҳақида гапирди.
"Одамлар ўтган мавсумда январдан февралгача бўлган даврда чемпионат тугаганини айтган эдилар. Бу билан яшаша қийин. Футболда кўплаб ўйинларни ютишинг , шунингдек, ютқазишинг ҳам мумкин. "Барселона"да ишлаган чоғимда кетма-кет тўрт марта мағлуб бўлган пайтимиз бўлган.
Ҳозир "Ливерпуль" - биз учун энг катта муаммо эмас. Биз "Саутгемптон" билан ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Мен биз аслида ким эканимизни, яхши жамоа эканимизни, қўл остимда қандай яхши ўйинчилар борлигини унутганим йўқ.
Ҳақиқат шундаки, биз охирги тўрт ўйиннинг учтасида ютқаздик. Агар чемпионликка даъвогарлик қилмоқчи бўлсанг, ғалаба қозонишда давом этишинг керак. БУнингсиз иложи йўқ", - дейди Гвардиола.