Кириш Регистрация

«Йил кашфиёти» йўналишида оғир атлетикачи ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 28 декабрь куни Миллий олимпия қўмитаси “Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи”да ўзбек спорти тарихида илк маротаба “Миллий спорт мукофоти – 2018” тантанали тақдирлаш маросими ўтказяпти.

Маросимда турли номинациялар эгаси тақдирланиши кутилмоқда. Жумладан, “Йил кашфиёти” йўналишида оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати ғолиби Акбар Жўраев ғалаба қозонди.

Аввалроқ, “Спорт” телеканали директори Зоҳид Каримов “Энг яхши ижтимоий лойиҳаси” – йўналишида ғолиб бўлди.

“ЎзРепорт” телеканали директори Равшан Жўраев “Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” тақдирланди.

Аввалроқ, Марина Якубова “Йилнинг энг яхши спорт журналисти” деб эътироф этилган бўлса, “Йилнинг энг яхши паралимпиячиси” - Пауэрлифтинг бўйича Параосиё ўйинлари чемпиони Рўза Қўзиева бўлган эди. “Энг фаол спорт тарғиботчиси” йўналишида МОҚ Матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев тақдирланди.

Жаҳон гимнастикаси афсонаси, Оксана Чусовитина “Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун” тақдирланган эди. “Энг яхши спорт ҳомийси” соврини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга топширилди.  

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” тақдирланган эди.

Ўзбекистон кураш федерацияси эса “Йилнинг энг фаол федерацияси” деб эътироф этилди. Ўзбекистон шахмат федерацияси “Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал фаол федерацияси” деб эътироф этилди.

Манба: Stadion
Киритилди: 19:44, 28.12.2018.
Ўқилди: 1828 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.