Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Мартинес Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия миллий терма жамоаси устози Роберто Мартинес 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналдунинг меҳнатсеварлик даражасини юқори баҳолади.

"Криштиану — бизнинг сардоримиз. У бутун жамоа учун намунадир. Роналду ўзини тўлиқ ишга бағишлайди ва терма жамоага ёрдам беришни истайди. У кундан-кунга яхшиланиб боришни хоҳлайди. Терма жамоадан кетадими? Биз ҳозир бу ҳақда ўйламаяпмиз. Хаёлимиздаги барча фикрлар мундиал билан банд", — дея бош мураббийнинг сўзларини келтиради ESPN.

Жаҳон чемпионати – 2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Португалия терма жамоаси турнирнинг гуруҳ босқичида Колумбия, Ўзбекистон ва Конго ДР жамоаларига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:16, 10.06.2026.
Ўқилди: 1071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик