Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Осиё кубоги-2019 мусобақасини Ўзбекистонда кўриш мумкинми? Саволга «Спорт» ТВ директори жавоб берди

Баҳо:
+ | -

2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистондаги мухлислар мазкур мусобақадан ўрин олган учрашувларни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт” телеканали орқали томоша қилишлари мумкин. Айни пайтда мазкур мусобақани тўлиқ ҳажмда мухлислар эътиборига ҳавола қилиш  учун катта меҳнат амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизматига “Спорт” телеканали директори Зоҳид Каримов маълум қилди.

“Спорт” телеканалининг яқин ҳамкори бўлган Франциянинг “Lagardère” компанияси орқали Осиё Кубоги мусобақасини трансляция қилиш ҳуқуқи қўлга киритилди. Айни пайтда мазкур мусобақани тўлиқ равишда мухлислар эътиборига ҳавола қилиш учун катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистондаги мухлислар Осиё Кубоги-2019 мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган параллел равишда кечадиган ўйинлар эса Миллий телерадиокомпания таркибига кирувчи "UzHD" ёки "Маҳалла" телеканали орқали намойиш қилинади.

“Спорт” телеканали шарҳловчилари мазкур турнирдан ўрин олган учрашувларни бевосита стадиондан туриб шарҳлаб боришлари режалаштирилган. Фақатгина мазкур масаланинг техник ечимини кутяпмиз.  

Мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида, жонли эфирда намойиш қилинган учрашувлар эртаси куни соат 08:00дан бошлаб яна такроран намойиш қилинади. Бундан ташқари, ҳар куни “Осиё Кубоги кундалиги” бериб борилади. Ушбу дастурда барча ўйинларда киритилган голлар ва эътиборга молик вазиятлар эфирга узатиб борилади.

Шунингдек, “Спорт” телеканали студиясида Осиё Кубоги мусобақасига бағишланган дастурлар ташкил қилиниб, бу дастурларда мутахассислар бўлиб ўтаётган учрашувлар ҳақида ўз фикрлари билан чиқиш қилиб туришади.

Хуллас, Ўзбекистондаги мухлисларни Осиё Кубоги мусобақаси муҳитига олиб кириш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз”, - дейди Зоҳид Каримов.

Эслатиб ўтамиз, Зоҳид Каримов аввалроқ Миллий олимпия қўмитаси томонидан тарихда илк бор ўтказилган “Миллий спорт мукофоти – 2018” тантанали тақдирлаш маросимида “Энг яхши ижтимоий лойиҳаси” – йўналишида ғолиб бўлган эди.

Манба: UFA
Киритилди: 21:45, 28.12.2018.
Ўқилди: 8966 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик