Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

21-асрдаги Миллий терма жамоамизнинг энг зўр ўйинлари (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоасининг ҳар бир ўйини мухлисларни ҳаяжонга солади. Ўйинлар орасида шундайлари борки, улар ишқибозлар хотирасида умрбод қолади. Мана шунақа учрашувларни ёдга олишга қарор қилдик.

Ўзбекистон - Шимолий Корея - 3:1

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган учрашув ҳаммамизнинг ёдимизда бўлса ажаб эмас. Жамоамиз аввалига тезкор гол ўтказиб юбориб, кейин ўйинга қайтишга муваффақ бўлган эди. Сергеев, Гейнриҳ, Аҳмедов биттадан гол уриб, жамоамизни ҳал қилувчи босқичга олиб чиқишганди. Бу ўйининг рейтингимиздан жой олганининг асосий сабаби — стадиондаги муҳит! Мухлисларнинг ҳайқириқлари ҳалигача қулоғим остида! Мен ҳам ўша учрашувда «Пахтакор» стадионида эдим. «Пахтакор» барибир бошқача арена! У ерни бошқача файзи бор!

Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 3:1

2015 йилдаги Осиё кубоги. Гуруҳ босқичининг 3-туридаги ҳал қилувчи учрашув. Дуранг ҳам рақиблармизни кейинги босқичга олиб чиқади. Эсладингиз-а?! Ана ўша учрашув ўзининг драматик ўтгани билан ёдимизда қолган. Аввалига Рашидов ҳисобни очади, сўнг рақиблар ҳисобни тенглаштиришади, ўйин тугашига чамаси 20 дақиқалар қолган бир пайтда Шодиев боши билан дарвозани ишғол қилади (ўшанда голдан сўнг кўз ёшларини беркита омаган эди). Сўнгги дақиқаларда эса қарши ҳужумда Рашидов ажойиб зарба билан дарвозабонни иккинчи маротаба доғда қолдирганди. Бу ўйиннинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, Осиё футболига Рашидовни мана шу баҳс танитган эди.

Ўзбекистон - Кувайт - 3:2

Мана буни хақиқий Голливуд сценарийси десак бўлади. Яқин ўтмишнинг 2005 йилида бўлган эди бу ҳодиса. 2006 йилда Германияда бўлиб ўтадиган Мундиал саралашининг охирги тур учрашуви эди. Рақибларимизда 4 очко, бизда эса 2 очко бор эди. Тезкор 2 та гол урган Кувайт термасини йигитларимиз ажойиб тарзда мағлубиятга учратганди. Аввалига Жепаров, кейин Шацких, охирида ҳар доимгидек «сеҳрли таёқча» — Солиев! Таркибимиз ҳам ўша пайтлари кучли эди: Қосимов, Гейнрих, Шацких... Афсус, ўша пайтлари бизда яхши мураббий бўлмаган. Акс ҳолда ўша таркибимиз кейинчалик плей-офф ўйинларидан бемалол ўтган бўлармиди?! Баҳрайн билан ўйинлардаги можаролар, ФИФАнинг алламбало қарорлари... Буниси энди бошқа тарих.

Эрон - Ўзбекистон - 0:1

Афсуски, охирида ҳеч қандай фойда келтирмаган машҳур ғалабамиз тарихда қолди. «Озодий» стадионида, дахшатли атмосферада қозонилган ғалабанинг қадрини ҳам бир мунча оширади десак, адашмаган бўламиз. Улуғбек Бақоевнинг ғалаба келтирган голидан сўнг бизда ЖЧга чиқиш учун жуда қулай имконият бор эди. Аммо, бу имкониятларни кейинчалик кўкларга совурдик. Лекин «Озодий» стадионидаги ғалабамиз футболимиз тарихидаги энг катта ғалабалардан бири бўлиб қолаверади.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:47, 31.12.2018.
Ўқилди: 6943 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.