Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Осиё Кубоги - 2019. Ўзбекистон МТЖ ва гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ
Осиё Кубоги - 2019 мусобақаси бошланишига кўп вақт қолмади. 24та терма жамоа бош соврин учун курашга киришишга тайёр.   Осиё футбол конфедерацияси Осиё Кубогида қатнашадиган терма жамоалар ҳақида қизиқарли фактларни эълон қилди. Эътиборингизга биз жой олган "F" гуруҳи вакиллари ҳақидаги маълумотларни ҳавола қиламиз.   Япония "Кўк самурайлар" Осиё Кубогидаги иштирокни 1988 йил Қатардаги мусобақадан бошлашган. Ушбу мусобақа японлар учун муваффақиятсиз тугаган. Аммо кейинги мусобақаларда улар жуда яхши иштирок этиб, жами 4 марта Осиё Кубоги бош совринини қўлга киритишган.    Ўзбекистон Миллий терма жамоамиз дарвозабони Игнатий Нестеров учун Бирлашган Араб Амирликларидаги мусобақа 5-Осиё Кубоги ҳисобланади. Бу мутлақ рекорд натижа. Ҳозирча Осиёдаги ҳеч қайси футболчи бу натижага эришгани йўқ. Сервер Жепаров ҳам агар БААдаги мусобақага борганида шундай натижа қайд этган бўларди, аммо Эктор Купер уни терма жамоага чақирмади.  Нестеров миллий терма жамоа таркибида 102та учрашувда майдонга тушганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.   Уммон Уммон терма жамоаси жами 3 марта Осиё Кубогида қатнашган бўлса, бирортасида ҳам гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган. Аммо кўп марта гуруҳ босқичида бўлажак Осиё Кубоги соҳиблари билан дуранг натижага эришганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур (Япония, 2004, Ироқ, 2007 ва Австралия, 2015).   Туркманистон Туркманистон охирги марта 2004 йилда Осиё Кубогида қатнашган. Айнан ўша йили Осиё Кубоклари доирасида Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтган: Туркманистон гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши баҳс олиб борганди. Ўшанда Миржалол Қосимовнинг ягона голи терма жамоамизга ғалаба келтирганди. Орадан 13 йил ўтгандан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси яна Туркманистон билан Осиё Кубогида баҳс олиб боради.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:25, 01.01.2019.
Ўқилди: 5543 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.