Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Про-лига тўпурари қаерда? Нималар билан банд?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Про-лига ғолиби “Андижон” куни кеча йил якунига атаб тадбир ўтказди. Тадбир аъло даражада ўтди. Унда мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари ва жамоанинг ашаддий ва фахрий мухлислари ҳам қатнашишди. Мени тадбирда Про-лига тўпурари, “Андижон” жамоасининг ўтган мавсумдаги энг яхши “голеадори” Шаҳбоз Жумабоевнинг қатнашмагани ажаблантирди.

Маълумотларга кўра, футболчи нафақат тадбирда балки жамоанинг сўнгги йиғинида ҳам иштирок этмаган экан.

Шаҳбоз қаерда? Нималар билан банд?

Мазкур саволларга жавоб олиш мақсадида фан клуб раиси Нодир ака билан боғландик.

Унинг айтишича, футболчи қўли оғриётганини баҳона қилиб, жамоанинг сўнги йиғинида иштирок этмаган.

Аммо Шаҳбоз қўли оғриса-да, “Балон Бозор” номли мини футбол клубида ўйнаб юрибди.

“Нима учун у йиғинга келмайди? Ким бўлибди у? У қўли оғриганини баҳона қилиб йиғинга келмабди. Бироқ у мини футболда ўйнаб юрипти-ку?! Бу футбол, бу жамоавий ўйин. Бу кураш ёки бокс эмас.Тўғри, у тўпурар бўлди- нима энди юлдузми? Бунда жамоадошларининг ҳам ҳиссаси катта, баъзи вазиятларда унга пас беришган, баъзида эса пенальти ишлаб беришган. Ҳатто, куни кеча бўлиб ўтган тадбирда ҳам кўринмади. У “мени таклиф қилишмади”- дебди. Йўқ, ёлғон уни таклиф қилишган, фақат келмаган. Мухлислар ундан хафа. Майли мини футболда ўйнасин, бироқ йиғинга нимага келмайди?! Ундан катталари ҳам келяпти-ку, у ким бўлибди. Агар ўйнашни хоҳламаса кетсин. Усиз ҳам футбол давом этади”, - дейди фан клуб раиси.

Қуйидаги расмларда уни "Балон Бозор" жамоаси либосида мини футболда ҳаракатланаётганини кўришингиз мумкин:

Таъкидлаб ўтамиз, Шаҳбоз ўтган мавсум Про-лига тўпурари бўлганлиги учун Андижон вилояти ҳокими томонидан “СOBALT”автомашинаси билан тақдирланган эди.

Энди бир савол туғилади. Футболчининг жамоа билан 2020 йилгача шартномаси бор. У мини футболда ҳам ўйнашга ҳаққи борми? Агар у мини футболда жароҳат олиб, ПФЛга “Андижон”да жароҳат олдим, даволаниш пулини олиб беринг”- дея мурожаат билан чиқса “Андижон” футбол клуби жабрланмайдими?

Мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан ҳам боғландик. Тез орада сайтимиз орқали унинг фикрларини ҳам ўқишингиз мумкин.   

Жалолиддин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:50, 01.01.2019.
Ўқилди: 8772 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [3020]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик