Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Гуруҳимиздаги нечанчи ўрин бизга плей-оффда қўл келади?!

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги-2019 мусобақаси бошланиш арафасида. Терма жамоамиз турнирнинг "F" гуруҳида иштирок этишидан хабарингиз бор. Ўзбекистон мусобақада ғолиб бўлишни истамоқда. Хўш, термамиз гуруҳда нечанчи ўринни эгалласа, плей-офф босқичида қайси жамоалар билан тўқнаш келиши мумкин. Шу ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1-вариант. Гуруҳда иккинчи ўрин.

Бизнинг терма жамоа гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиши тахминан 45 %ни ташкил этса керак. Сабаби, Япония термаси — барибир фаворит. Бизда эса иккинчи ўрин деярли 55% нақд. Агар вазият шундай кўриниш олса, жамоамиз 1/8 финал босқичида «B» гуруҳидаги 2-ўринни эгаллаган жамоа билан чорак финалда курашади.

«B» гуруҳи
Австралия
Сурия
Фаластин
Иордания

Катта эҳтимол билан бу гуруҳда иккинчи ўрин учун Сурия ва Иордания жамоалари ўртасида қаттиқ кураш кетса керак. Австралия термаси 1-ўринни эгаллашини кўпчилигингиз англаб турган бўлсангиз керак. «Соккеруз»лар доим ўз ўйинларига таяниб ҳаракат қилишади. Араб жамоалари сингари қулайроқ рақиб учун бирорта ўйинда ютқазиб беришларига ишониш қийин. У ҳолда 2 ўрин ҳам биз учун чорак финалда чакки кўрсаткич бўлмайди.

2-вариант. Гуруҳда ғолиблик

Агар Япониядан кўпроқ очко жамғарадиган бўлсак биринчи ўринни қайд этамиз ва чорак финалдаги рақибларимиз «E» гуруҳи аъзоларидан 2-ўринни қайд этган жамоа бўлади. «E» гуруҳ аъзолари билан танишинг.

«E» гуруҳи.
Саудия Арабистони
Қатар
Ливан
Шимолий Корея

Бу ерда биринчи ўрин учун асосий даъвогарлар сезганингиздек Саудия Арабистони ва Қатар термаси. Охирги мундиал саралашидан хулоса қиладиган бўлсак, 1-ўрин Саудия Арабистони жамоасига тегади. Қатар эса иккинчи ўринни олади ва бизга рақиб бўлади. Кўпчилик футбол экспертларининг фикрига кўра бу гуруҳда Саудия Арабистони яққол фаворит. Бундан кўриниб турибдики, 2-ўрин учун Қатар термаси асосий даъвогар.

3-вариант. Гуруҳда 3-ўринни оламиз.
Истаймизми-йўқми, агар гуруҳда 3-ўринни қайд этсак, имкониятимиз сезиларли равишда пасаяди. Аввало, 3-ўрин орқали плей-оффга чиқиш учун кўпроқ очко ва яхшироқ тўплар фарқига эга бўлишимиз керак. Шунда «C» ёки «D» гуруҳидаги 1-ўриндаги терма билан тўқнаш келамиз. «C» гуруҳидаги жамоалар билан танишинг

«C» гуруҳи
Жанубий Корея
Хитой
Қирғизистон
Филиппин

Бу гуруҳда биринчи ўринни Жанубий Корея ва Хитой бўлишиб олса керак. Корейсларда имконият 60% бўлса, Хитой термасида 40% дея баҳоланмоқда. Ўзингиз тасаввур қилинг, 3-ўринни эгаллаш бизга Жанубий Корея жамоасини рўбарў қилиб қўйиши мумкин. Бу эса 3 та ҳолатдаги энг омадсиз вариант десак, адашмаган бўламиз.

«D» гуруҳи.
Эрон
Ироқ
Вьетнам
Яман

Кўриб турганингиздек, бу гуруҳда яққол фаворит бор — Эрон. Бу терма жамоа сўнгги пайтда биз учун ҳеч қачон осон рақиб бўлмаган.

Бу шунчакки мухлислар илтимосига биноан гуруҳ жадвали ва плей-офф учун қисқача таништирув холос. Аслида термамизнинг жамоа танламасдан ўйнайдиган вақти келганига анча бўлган. Биз Осиё кубоги ўйинларида терма жамоамизга омад ва улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 13:15, 03.01.2019.
Ўқилди: 19686 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.