Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Умид Аҳмаджонов бухоролик спортчиларга Spark калитларини топширди (фото)

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган бухоролик спортчиларни тақдирлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев хабар бермоқда.

Маълумки, 2018 йил ўзбек спорти учун муваффақиятларга бой бўлди. Ортда қолган йил давомида атлетлар бир нечта комплекс мусобақаларда иштирок этдилар.

Жакарта шаҳри мезбонлик қилган Осиё ҳамда Параосиё ўйинлари, Буэнос-Айресда бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпиадасини шулар қаторига киргизиш мумкин. Мазкур мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар медаллар сони ва сифати бўйича натижаларни яхшилай олдилар.

Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Аҳмаджонов сафар доирасида Параосиё ва ўсмирлар Олимпия ўйинларида совриндор бўлган бухоролик спортчиларни тақдирлаш маросимида иштирок этди. Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам қатнашди.

Тадбир давомида III ўсмирлар Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан спортчилар – Абдумалик Халаков (бокс) ва Умиджон Жалолов (эркин кураш) “Spark” автомобиллари билан тақдирланди.

Шунингдек, уларнинг мураббийлари, Параосиё ўйинлари совриндорлари Феруз Саидов, Ширин Шарипов, Шариф Ҳалилов, Шерзод Намозов, Шуҳрат Бобоев ва Муҳаммад Риҳсимов каби спортчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Умид Аҳмаджонов сафар давомида вилоятдаги бошқа спорт объектларига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.

Манба: Stadion
Киритилди: 16:14, 03.01.2019.
Ўқилди: 6171 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.