Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Осиё Кубоги мусобақасига давом этаётган тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги кун жуда самарали ўтди. ОФК томонидан ташкил этилган йиғилишда қатнашдик, йиғилиш давомида кўплаб муҳим маълумотлар ҳақида хабардор бўлдик. Айниқса, мусобақа давомида амал қиладиган қоидалар билан яқиндан танишганимиз фойдали бўлди. Футбол қоидаларида мунтазам равишда ўзгаришлар бўлаётгани, янада мукаммалликка интилишаётгани яхши албатта. Осиё Кубоги давомида ушбу қоидаларга амал қилишга интиламиз.
Мусобақа бошланишини барчамиз интиқлик билан кутяпмиз. Биринчи ўйинга жиддий тайёргарлик кетяпти. Кўпроқ комбинацион ўйин намойиш қилишга, тезкор паслар билан ҳужумлар ташкил қилишга эътибор қаратилмоқда. Мураббий биздан майдонда боримизни бериб ўйнашни талаб қиляпти. Биз унинг бу талабини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз", - дейди Анзур Исмоилов.
ЎФА Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди [6511]
ЖЧ-2026 мураббийлари маошлари рейтинги: Ўзбекистон етакчилар қаторида [4597]
“Мен соғман” — Машарипов вазият бўйича изоҳ берди [4282]
«Манчестер Юнайтед» уч нафар футболчиси кетганини расман эълон қилди [3368]
Моуриньо «Реал»га ўтиш олдидан баёнот билан чиқди [3306]
«Челси» Гюлер учун қанча маблағ тўлашга тайёр эканлиги маълум бўлди [3224]
Винисиус «Реал»ни текинга тарк этиши мумкин [2994]
Тухель: «Англия Беллингемсиз ҳам ғалаба қозонишга қодир» [2507]
Ўзбекистон нечанчи ўринда? ЖЧнинг энг қиммат таркибга эга Осиё жамоалари маълум бўлди [2141]
Европанинг учта клуби «Реал» ҳужумчисини сотиб олмоқчи [2064]













