Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашуви якунига етди. Учрашувда “шаҳарликлар” Агуэро ва Лерой Саненинг голлари эвазига ғалаба қозонди.
Меҳмонларнинг жавоб тўпига эса бразилиялик ҳужумчи Фирминьо муаллифлик қилди. Ўйин ҳужумларга бой ўтди.
Айниқса сўнгги дақиқалар ҳужумкорлиги билан ёдда қолди. Шу тариқа, АПЛда чемпионлик интригаси қайтди, шунингдек, икки клуб ўртасидаги ўзаро фарқ қисқарди.
Энг асосийси “Ман Сити” “Ливерпуль”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.
АПЛ, 21-тур.
Манчестер Сити – Ливерпуль 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 40 Агуэро, 1:1 – 64 Фирмино, 2:1 – 72 Сане.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани (Отаменди, 88), Данило, Стоунз, Лапорт (Уокер, 86), Сильва (Гюндоган, 65), Фернандиньо, Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро.
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Старридж, 86), Хендерсон, Милнер (Фабиньо, 57), Мане (Шакири, 77), Салах, Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (20), Компани (31), Вейналдум (38), Лапорт (45), Бернарду Силва (89), Эдерсон (90).