Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Осиё кубоги. 1- турнинг энг қизиқарли учрашувлари

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Олдинда бизни бири – биридан қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Бугун Осиё кубогининг 1- туридаги энг қизиқарли учрашувларга тўхталамиз:

5 – январь БАА – Бахрайн

Турнирни доимгидек мезбонлар очиб беришади. Очилиш учрашувлари кўпинча шиддатли ва томошабоп бўлишини ҳисобга олсак, бугун биз жуда ҳам ажойиб учрашувнинг гувоҳи бўламиз.

7 – январь Хитой – Қирғизистон

Осиё кубогидаги дебютини ўтказадиган қўшниларимиз турнирдаги энг кам ўрганилган жамоа сифатида қизиқишга сабаб бўлмоқда. Ўртоқлик учрашувларида қўшниларимиз уюшқоқ ва комбинацион футбол намойиш қилган ҳолда бир нечта ғалабаларга эришишди. Қирғизистон термасининг ўйинларини биз ҳам катта қизиқиш билан кузатамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам, «Кўздек қўшнилармиз», ахир! Бундан ташқари, футбол учун ақл бовар қилмас пулларни сарфлаётган Хитой термасининг ўйинларини кўриш ҳам ҳамма учун кутилаётган бўлса, ажаб эмас!

6 – январь Австралия – Иордания

Биз бу учрашувни 1- турдаги марказий ўйин десак, адашмаган бўламиз. Ҳошимийлар биздан фарқли ўлароқ ўз вақтида Австралияни енгишни уддасидан чиқа олишган. Буни яна такрорлаш ҳеч гап эмас. Сабаби футбол оламида амалдаги чемпионларнинг ўз гуруҳида қолиб кетганини бир неча бор кўрганмиз. Австралия футболчиларининг бу турнирда қандай қатнашишлари уларни қандай мотивация билан келганликларига боғлиқ!

9 – январь Ўзбекистон – Уммон

Мана ҳаммамиз кутаётган учрашув. Бу ўйиннинг катта аҳамият касб этадиган яна бир томони шундаки, янги мураббий қўл остидаги янги Ўзбекистон, янги услубда расмий учрашувда дебют қилади! Купер жанобларининг Ўзбекистон термаси ва ниҳоят натижага ўйнайди! Шу кунгача деярли ҳамма ўртоқлик учрашувлари натижага эмас, синовмақсадида қурбон қилинганди. Мана энди термамизни ҳақиқий кучини кўриб оламиз! Олға Ўзбекистон!

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 13:01, 05.01.2019.
Ўқилди: 8242 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14199]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8030]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4304]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3904]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3581]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3154]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3145]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2812]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2546]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик