Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёрқин ғалабалари!

Баҳо:
+1 | -

2009-йил. ЖЧ саралаши

Ўзбекистон 3 : 0 Саудия Арабистони

МҲСК стадионида бўлиб ўтган учрашув кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак.Юртдошларимиз ўша учрашувда жуда чиройли ўйин кўрсатиб, хақли равишда ғолиб бўлишганди. Сервер Жепаров учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди. Ёдингизда бўлса Жепаров битта гол урган ва яна бир голга ассистлик қилган эди. Термамиз ўша пайтлари Осиёда аста-секинлик билан кучли тўртликка яқинлашаётганди.

2012-йил. ЖЧ саралаши

Япония 0 : 1 Ўзбекистон

Вадим Абрамов жамоасини кўпчилик эсласа керак. Ўшанда Абрамов Японлар билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ғалабани қўлдан чиқариб юборди. Дуранг ўйиндан сўнг матбуот анжуманида кулиб «Биз уларни иккинчи ўйинда албатта енгамиз»,- деганди…

Японияга қарши меҳмондаги ўйинга Абрамов деярли иккинчи таркибни олиб кетган ва шу жамоа билан ҳам ортиқча қийинчиликларсиз, ҳимояга ётиб олмасдан ғалаба қозониб қайтишганди. Ўша ягона голни Александр Шадрин ургани ҳам таҳсинга сазовор. Қисқа умри мобайнида футбол мухлисларини қалбини забт этган футболчимизнинг хотираси халқимиз юрагида абадий қолди

2011-йил. Осиё Кубоги

Қатар 0 : 2 Ўзбекистон

Осиё кубогининг очилиш маросими. Қатар ўша чемпионатни жуда юқори даражада ўтказган эди. Дунё ва футбол юлдузлари кўз ўнгида биз ўша учрашувда ҳақиқий тажавузкор «Оқ бўрилар»ни кўрган эдик. Аҳмедовнинг фантасик зарбасию, Жепаровнинг чаққонлиги ҳақида ортиқча тўхталиб ўтирмаймиз. Шунчаки ўша пайтдаги Осиёнинг кучли 3 та жамоасидан бири бўлганимизни эслатиб ўтамиз холос.

Кейинчалик АФC сайтида Вадим Абрамов ҳақида чиқган катта мақолада унга шундай таъбир беришганди : “У уйқудаги «Оқ бўриларни» уйғота олди.”

Ҳозир эътиборингизга мақоланинг 2-қисмини тақдим этдим. Бу мақоланинг 3-қисмини Осиё кубогидан сўнг ёзишга қарор қилдим. Умид қиламанки, жамоамиз мени бу рукннинг бир нечта қисмларини ёзишга мажбур қилишади!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

 

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 16:37, 06.01.2019.
Ўқилди: 6717 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.