“Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Қатар терма жамоасини бошқариши мумкин деб хабар беради France Football.
Манбанинг хабар беришича, Қатар футбол ассоциацияси франциялик мутахассисга терма жамоани ЖЧ-2022га тайёрлаб беришни ишонмоқчи ва бу учун жуда кўп маош таклиф қилмоқда.
Аввалроқ, ушбу лавозимга “Монако”ни бошқарган Леонарду Жардим тайинланиши кутилмоқда, лекин у Хитойга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Венгер Лондон клубини 1996 йилдан бошлаб 2018 йилгача бошқариб келган.