Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Умид Аҳмаджонов: «ЎФА футболчиларга мукофот пуллари ажратади. Лекин бу асосийси эмас. Асосийси - Ватан»

Баҳо:
+ | -1

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши ўйин билан Осиё Кубогини бошлаши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Уммонга қарши ўйин олдидан бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Шаржа шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Умид Аҳмаджонов эртанги ўйин олдидан вакилларимизга омад тилар экан, Ўзбекистонда барча терма жамоанинг ғалабаларини интиқлик билан кутаётганини айтиб ўтди.

"Ўзбекистонда барча сизларга кўз тикиб турибди. Ҳар кунги машғулотларингиз, тайёргарлик жараёнларини кузатиб бормоқдамиз. Эртага чиройли ўйин намойиш қилиб, миллионлаб футбол мухлисларини, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишингизни тилаб қоламиз. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сизларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр.

Бош мураббийнинг барча талабларини бажариб келяпмиз. Бундан бу ёғига ҳам бажарамиз. Ҳар бир ғалаба учун ЎФА томонидан мукофот пуллари ажратилади. Лекин бу асосийси эмас. Асосийси Ватан учун, ота-онангиз, яқинларингиз, халқингиз учун тўп суринг!

Бутун фикру хаёлингиз фақат ғалабага қаратилсин. Чемпиион бўлиш вақти келди. Насиб қилса, Осиё Кубогини ўзимиз билан Ўзбекистонга олиб бориб, мухлисларимизни, халқимизни, муҳтарам Президентимизни хурсанд қиламиз. Мана шу мақсад йўлида барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дея ўз фикрларини якунлади Умид Аҳмаджонов.

Акмал Эшонхонов

Шаржа шаҳридан махсус

Манба: STADION
Киритилди: 21:19, 08.01.2019.
Ўқилди: 6745 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.