Акмал Эшонхонов
Шаржа шаҳридан махсус
Ўзбекистон терма жамоаси кеча, 9 январь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида Уммонга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Терма жамоа ушбу ўйинда ғалаба қозонган бўлсада, лекин айрим футбол мутахассислари Эктор Купер бошқараётган МТЖ ўйинини танқид қилишди. Ҳа, улар тўғри қилишади, шу қаторда мен ҳам терма жамоа футболчиларининг ўйинига ижобий баҳо бермаган бўлардим.
Чунки танқид келажак меваси. Устига-устак, жиддий мақсад билан Осиё кубоги мусобақасида иштирокэтаёган жамоа футболчиларининг кўзида олов ёнади. Бу олов шундай ёниши керак-ки, рақиб майдон марказидан ўтган заҳоти уларни куйдириши керак.
Хуллас, бироз аввал Stadion.uz интернет нашри орқали ўйиндан олинган суратлар фотогалереяси тақдим этилганди.
Эндиликда эътиборингизга хунук ўйиндан олинган яна бир комплект чиройли суратларни тақдим этамиз. Егор Кримецнинг қизил карточка билан жазоланаётгани бундан мустасно...