Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Отабек Шукуров: «Ҳар бир ўйин финалга тенг, рақибнинг эса фарқи йўқ» (видео)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Уммон билан қарши ўйндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Турнирда биринчи ўйин бўлгани учун, бу ўйиннинг қийин бўлишини билардик. Рақиб ҳам кучли шаклланган жамоа эканлиги кўрнииб турибди. Мен шу ерда ўйнаганим сабаб уммонликларни олдиндан биламан.

Бу жамоа ўз тарихдаги энг кучлиси ҳисобланади. Уммон қандай кучга эга эканлигини ўйин вақтида ҳам кўрдик. Шукур, қийналган бўлсакда мусобақани ғалаба билан бошладик.

Барча ўзбекистонлик мухлисларни бу ғалаба билан табриклайман. Албатта, ўзим тўп тепадиган клуб стадионида ўйнаш мен учун жуда ҳам ёқимли. Шаржа шаҳридаги мухлислар, қолаверса футбол клубим вакиллари ҳам менга мухлислик қилишганини сезиб турдим.

Мухлисларга катта раҳмат, бизни қўллаб-қувватлашда давом этинглар! Насиб бўлса, Ўзбекистон олдига қўйган мақсадни бажаришда доим олға интиламиз.

Ҳар бир ўйинни финалдек ўтказишга ҳаракат қиламиз. Туркманистон бўладими, Япония бўладими рақибга қарши бир ҳил тайёргарлик кўрамиз. Биз доим мақсад сари интиламиз”, дейди Отабек Шукуров.

Маълумот ўрнида, Отабек Шукуров Шаржа шаҳрининг “Шаржа” футбол клубида фаолият олиб боради.

Манба: STADION
Киритилди: 12:53, 10.01.2019.
Ўқилди: 4458 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.