Сўнгги йилларда термамиз ғалабаларига ,асосан, легионер футболчилар катта ҳисса қўшишмоқда. Бунга Уммон термаси билан бўлган ўйин яққол мисол бўла олади. Футболчиларимиз савияли биринчиликларда иштирок этиб, нафақат ўзларининг, балки, термамиз даражасини ҳам кўтарилишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Бугун легионер бўлиш эҳтимоли юқори бўлган футболчиларимизга тўхталмоқчимиз
Жавоҳир Сиддиқов
Техника ва майдонни кўра олиш қобилияти яхши шаклланган ярим ҳимоячимиз анчадан бери бир нечта хориж клублари эътибор марказида турибди. Замонавий футболда фантазиста образидаги футболчиларга эҳтиёж катта эканлигини ҳисобга олсак, Жавоҳир учун бу Осиё кубоги яхшигина реклама вазифасини бажариб бериши мумкин. Бунинг учун Жавоҳир кўпроқ ўйинни ўзига олиб, жамоамизнинг иложи борича узоқроққа боришини таъминлаши керак.
Сардор Рашидов
Австралия яшил майдонларида ўтказилган қитъа чемпионатининг кашфиётларидан бири бўлган Рашидов ўша турнир сўнгида Қатарнинг энг номдор клубларидан бирига ўтиб кетган эди.
Ҳозирда футболчимиз айрим сабабларга кўра«локоматив» клуби асосий таркибига кира олмаяпти. Бу чемпионат унинг учун омадли келса, у яна араб клубларидан бирига ўтиши мумкин. Бу ўзи учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам жуда фойдали иш бўлар эди. Бунинг учун Рашидов жамоавий ўйинда фаол иштирок этиши ва голлар уриши керак. Купер ҳозирча унга имкон бермоқда. Рашидов учун ўтаётган Осиё кубоги ўзининг кариерасини тиклаб олиши учун энг зўр имконият
Жалолиддин Машарипов
Ҳужумкор ярим ҳимоячимиз ҳозирда яхши формада эканлиги кечаги ўйинда шундоқ сезилди. Машарипов қўрқмай ўйинни ўзига олганча, биринчи таймда ҳужумлар уйиштиришда фаол иштирок эди. Бу футболчимиз ёшлигиданоқ иқтидорини бир неча бор намойиш этиб улгурган. «Пахтакор» жамоасидаги ўйинлари ҳам чакки эмас, лекин Жалолиддин бундан ҳам баландроқ даражага чиқиши мумкин. Бунинг учун эса бизнинг чемпионатимиздан кучлироқ ва савиялироқ лигага ўтиши