Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Роналду яна муаммолар гирдобида. У «собиқ қаллиғи»ни судга беради

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 33 ёшли модель, актриса Жасмин Леннар билан судлашишга қарор қилди. Англиялик аёл футболчи билан боғлиқ баъзи сирларни ошкор қилгани учун футболчи шундай қарорга келди.

«Яқиндан қилинган суҳбатда Криштиану руҳий жиҳатдан муаммога эга эканини тан олади. Унинг ҳаётидаги ёлғонлар фарзандлари ва уларнинг онасини тобора қамраб олмоқда. У — золим ва ёлғончи. Унинг ҳаёти ёлғондан ибора. У руҳий жиҳатдан соғ эмас.

Менга ва оиламга тажовуз қилишди. Менга хабар беришларича, менга мағзава ағдарувчи файл яратилган. Мени ва фарзандларимни у ёллаган детектив кузатиб бораётган экан. Етар, бас! Криштиану, сен ўзингни ким деб ўйлайсан?», – дея ёзди Леннар.

Англиянинг Metro нашри Роналдунинг ҳуқуқшуносларига асосланган ҳолда ёзишича, беш карра «Олтин тўп» соҳиби Жасмин Леннар устидан судга шикоят қилади. Шенингдек, португалиялик футболчининг вакиллари улар аввалроқ ўзаро муносабатда бўлишгани ҳақидаги хабарларни инкор қилишди.

Кеча эса Wall Street Journal томонидан яна бошқа хабар тарқатилди. Унга кўра, Лас-Вегас полицияси Роналдудан ДНК тестини олиш ҳақида қарор чиқарди. Хабарингиз бор, АҚШлик аёл Кэтрин Майорга португалиялик футболчи ўзини зўрлагани ҳақида полицияга шикоят қилганди. ДНК текшируви орқали эса 2009 йилнинг июнь ойида Майорганинг либосида қолган излар билан солиштириб кўрилади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 09:26, 11.01.2019.
Ўқилди: 15836 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.