Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Велоспорт. Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида иккинчи медални қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Аввалроқ, катталар ўртасидаги баҳсларда Ольга Забелинская олтин медаль соҳибасига айлангани ҳақида хабар қилгандик.

Кеча ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда Янина Кускова гуруҳ баҳслари саралашида иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра Гонконг вакиласи С.Ли биринчи ўринни қўлга киритди. Кумуш медалга эса 8 очко жамғарган ҳамюртимиз Янина Кускова сазовор бўлди. Учинчи ўринни эгаллаган қозоғистонлик Эльвира Хамзина ҳам 8 очко тўплади. Ўзбекистонлик велоспортчи бугун яккалик пойгаларида ҳам медаль учун курашга чиқади. Ҳамюртимиз 3-4-ўринлар учун ҳиндистонлик спортчи билан беллашади.

Шунингдек, Мурод Холмуродов ҳам омниум йўналишидаги пойгада қатнашади. Аввалроқ гуруҳ пойгаларида олтин медални қўлга киритган Ольга Забелинская яккалик баҳсларида 1-2-ўринлар учун стартга чиқади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:14, 11.01.2019.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.