Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

21-асрнинг эркин агентга айланган юлдузлари

Баҳо:
+ | -

21-асрнинг эркин агентга айланган юлдузлари

Эстебан Камбяссо

«Реал Мадрид» га катта умидлар билан келган аргентиналик ярим ҳимоячи жамоада ўз ўрнини топа олмади. «Қироллик» клуби янгидан янги юлдузларн ҳарид қилиш илинжида Кабяссо билан шартномани узайтришмаган эди, ўша пайтлар. Бироз вақтдан сўнг Камбяссо эркин агент сифатида «Интер» клубига ўтиб кетади. «Кўк-қора»лар сафида қаҳрамонимиз нақд 10 йил топ суради. Айниқса, Мауриниё даврида Камбяссо янги қиралларини очади. У эркин агент сифатида келган жамоасида 400 дан ошиқроқ ўйинларда иштирок этиб юзга яқин гўл уради. «Интер» жамоаси сафида у ҳамма кубокларнинг эгасига айланади ва «Интер» мухлислари хотирасида илиқ таассуротлар билан қолади.

Андрея Пирло

2011-йил бошланаётган бир пайтда Пирло 32 ёшда эди. «Милан» клуби қария футболчи билан шартнома имзолашга у қадар катта аҳамият бермади ва сўнгги кунлар яқинлашаётганда жуда ҳам паст маош белгиланган 1 йиллик шартномани таклиф қилди. Пирло эса клуб директори хонасидан индамай чиқиб кетди ва бошқа «Милан» базасига қайтиб келмади…

Орадан кўп ўтмай, «Ювентус» уни ўз сафига қўшиб олади. Пирло «Жуве» таркибидаги иккинчи ёшлигини ўтказади. Ҳатто ЧЛ финалигача боради. У кетма-кет 4 та Скудеттони қўлга киритгач, 36 ёшида океан ортига йўл олади. «Милан» футболчидан эрта умид узгани учун кейинчалик кўп бор афсусланган бўлса, ажаб эмас

Кафу

Бразилялик қанот ҳимоячиси 33 ёшигача «Рома» клуби шарафини ҳимоя қилади. Унга меҳнаткашлиги ва қўполликдан йироқдалиги учун ҳам мураббийлар доим асосий таркибдан жой беришади. Авлодлар алмашинуви даври «Рома»да бошлангач, Кафу билан клуб шартномани узайтиришдан бош тортади. Кафу бундан ортиқча ҳафа бўлмайди. Япониянинг «Ёкогама» клубига ўтишга розилик билдиради. Лекин уни Анчелотти «йўлдан уради» ва «Милан»га таклиф қилади. 33 ёшлик Кафу яна 5 йил юқори формада «Милан» шарафини ҳимоя қилади, клублар доирасидаги жамики мусобақаларда ғолиб бўлади. «Рома» эса 21-аср бошидаги ғалабали онларини бошқа ортга қайтара олмайди

Роберт Левандовски

«Боруссия Дортмунд» клуби муҳлислари ҳалигача ундан нафратланишади. Сабаби, у собиқ жамоасининг энг ашаддий рақибига, яна текинга ўтиб кетган. Роберт «Боруссия Дортмунд» таклиф қилган янги шартномага қўл қўймайдида, мавсум тугашини кутади. Эркин агентга айлангач эса, «Бавария»нинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланади. Хатто гол уриш бўйича рекордларни бирин - кетин янгилаб ташлайди.

Бир машҳур спорт журналисти ушбу вазиятга мана бундай қилиб изоҳ берган эди: “21-асрдаги «Бавария» учун энг қулай ва фойдали иш бўлди. Ҳозирда бундай футболчилар 100 миллион атрофида нархланишини ҳисобга олсак, "Бавария" бюджетдан анча тежашга муваффақ бўлди”. Дарҳақиқат, Левандовски ҳозирда энг қиммат 9-рақам эгаларидан бири ҳисобланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:00, 11.01.2019.
Ўқилди: 10554 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.