“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Леванте”га қарши ўйиндан сўнг, ҳимоячи Жейсон Мурильо ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Мурильонинг дебют ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Унинг тажрибаси бундай ўйинларда бизга ёрдам беради ва у ёш футболчиларга ўрнак бўлиши мумкин”, - дейди Вальверде.