Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Дубайдан фоторепортаж: Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши жиддий тайёргарлик кўрди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 11 январь куни Ўзбекистон терма жамоа Дубай шаҳрида Туркманистонга қарши ўйин олдидан иккинчи машғулотини ўтказди. Терма жамоанинг машғулоти шаҳардаги “Dubai Police Officers Club” стадионида бўлиб ўтди.

Машғулотларда БААга терма жамоа сафида келган барча футболчилар иштирок этди. ОАВ вакиллари учун машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси очиқ бўлди.

Бош мураббий Эктор Купернинг ёрдамчилари ушбу жараённи бошлаб беришди. Купернинг ўзи эса жараённи жиддий назар билан четдан кузатиб турди.

Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада бўлиб, биринчи ўйиндаги ғалаба хурсандчилиги уларни тарк этмаганига гувоҳ бўлдик.

Машғулотларнинг ёпиқ қисмини ҳам стадиондан кузатиб шунга амин бўлдикки, терма жамоа футболчилари бугун жиддий синовлардан ўтиш билан бирга машғулотларда сидқидилдан ишлашди.

Эътиборингизга терма жамоанинг навбатдаги машғулотларидан фоторепортажни ҳавола қиламиз. Қуйидаги фоторепортаж ўз ичига 40 та суратни жамлаган бўлиб, сифатли ҳамда ёқимли кадрларни бизга ахборот ҳамкоримиз “WorldNews” нашри тақдим этди.

Айтганча, машғулотлар якунлангандан сўнг, Дубайда жойлашган “Crowne Plaza” меҳмонхонасида ўзбекона тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда кейинги постни ўқинг.

Акмал Эшонхонов

Дубай шаҳридан махсус

Манба: WorldNews
Киритилди: 01:16, 12.01.2019.
Ўқилди: 11485 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик