Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Флорентино Перес Испания футбол федерациясига ўз норозилигини изҳор қилди

Баҳо:
+ | -

"Реал" президенти Флорентино Перес Испания қироллиги футбол федерацияси (RFEF)нинг директорлар кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Ушбу йиғилишга Пересни RFEF президенти Луис Рубиалес таклиф қилганди.

El Chiringuito тарқатган хабарга кўра, «Мадрид» раҳбарига VAR тизими ёқмаяпти. Флорентино видеотакрорлардан фойдаланиш адолатсизликка олиб келмоқда деб ҳисобламоқда. Шу боис у RFEF президентининг таклифига рад жавобини берди.

Шунингдек, Marca нашрига кўра, «Реал» раҳбариятини сўнгги йилларда Испания футбол федерацияси томонидан бўлаётган муносабат (тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари, ҳакамлар) ҳам қаноатлантирмаяпти.

Флорентино Перес дастлаб RFEF директорлар кенгашида иштирок этиш ҳақида ўйлади. Боиси, қабул қилинадиган муҳим қарорлардан четдан қолиб кетиши мумкинлигини тушуниб турганди. Аммо «Реал Сосьедад» ва «Бетис»га қарши ўйинларда VAR тизими томонидан чиқарилган баҳсли қарорлар туфайли Перес йиғилишга бормасликка қарор қилди.

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 22:21, 14.01.2019.
Ўқилди: 7654 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.