Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Қатар ёки Австралия

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал бўлганидан хабарингиз бор, лекин Осиё кубоги фақат гуруҳ босқичидан иборат эмас. Бундан буёғига плай-офф даги имкониятларимизни баҳолаб кўрамиз.

Гуруҳда 1-ўрин.

Плай-офф да катта эҳтимол билан Қатар ёки Саудия Арабистони.

Бу вариант биз учун қулайроқ вазиятни тақдим этади. Сабаби, Қатар термаси биз учун сўнгги йилларда у қадар қийинчилик туғдира олмаётганини кўплаб мухлисларимиз эътироф этишмоқда.

Футболда психологик устунлик катта роль ўйнаши ҳеч кимга сир эмас. Термамиз Қатарни ҳар қандай вазиятда ҳам мағлубиятга учратган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади деб умид қилиб қоламиз. Агар, биз хоҳлагандек гуруҳда биринчи ўринни олишнинг уддасидан чиқа олсак, Плай-офф даги илк рақибимиз нисбатан осонроқ бўлади.

Гуруҳда 2-ўрин

Австралия ёки кичик эҳтимол билан Сурия.

Ўйлаб қаралса, бу ўрин ҳам биз учун катта йўқотиш дегани эмас. Сабаби шундаки, агар биз 2-ўринни қайд этсак, катта эҳтимол билан Австралия термасига қарши баҳс юритамиз. Турнирнинг амалдаги чемпионларининг ишлари у қадар юришмаётганига қараганда, ҳозир уларни енгса бўлади. 2-ўрин биз учун омадли келиши ҳам мумкин, сабаби, Сокерузлар ҳимоявий футбол кўрсатадиган жамоага қарши учрашувларда катта қийинчиликларга учрашларини биз Иордания термасига қарши учрашувда кўрдик. Бу ўйинни, албатта, Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби яхшилаб ўрганиб керакли хулосаларни чиқаришса, бу учрашувда ғалаба қозониш имкониятимиз Австралияникидан кам эмас. Бу варянтнинг яна бир қулай жиҳати шундаки, плай-офф нинг илк босқичидан ўта олсак, буёғига катта эҳтимол билан майдон эгалари билан тўқнашамиз.

Тўгри, мезбонлар билан бўладиган учрашувлар доимо қийин кечган, лекин ҳозирги БАА аввалги БАА дан сезиларли даража кучсизроқ.

Умумий қилиб айтганда, бу шунчаки тахминлар, холос. 3- турдан сўнг ҳаммаси бирданига ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Осиё кубогидаги юришимиз чемпионлик билан тугашини истасак, жамоа танламасдан ўйнашни ўрганишимиз шарт! Акс ҳолда, энг юқори натижамиз ярим финаллигича қолиб кетаверади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:05, 15.01.2019.
Ўқилди: 14922 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.