“Манчестер Сити” собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре янги жамоаси билан келишувга эришди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли футболчи билан “Селтик” шартнома имзолашга тайёр. Бироқ футболчи шартнома имзолашга шошилмаяпти.
У клуб раҳбари Брендан Роджерс билан гаплашиб олмоқчи. Унинг трансфер нархи 1 миллион еврога баҳоланмоқда.