Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Игнатий Нестеров машҳур карикатурачи Омар Мўманий нигоҳида.
Таъкидлаш жоиз, асли иорданялик бўлган Мўманий ОК-2019 мусобақасига бағишлаб карикатуралар чизишни бошлаган вақтда ўзбекистонлик мухлислар Twitter ижтимоий тармоғида ундан ўзбек футболчиларини ҳам тасвирлашни сўраган эдилар.
Рассом ўзбек мухлисларининг илтимосини ерда қолдирмади.