Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Такуми Минамино: «Ўзбекистонга қарши ўйинда хатога йўл қўймайман»

Баҳо:
+ | -

Эртага, 17 январь куни Япония терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин олдидан японияликлар ҳужумчиси Такуми Минамино баҳс ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Аввалги ўйинда кўплаб вазиятларни қўкка совурдим. Аммо бундан ташвишланмайман. Чунки гол урмагунимга қадар дарвоза томон зарба беришдан чарчамайман. Ўтган ўйиндан муҳрланган видеотасмаларга қараганимда, кўпроқ ўнг бурчакка интилганимни кўрдим. Умид қиламанки, Ўзбекистонга қарши ўйинда бундай хатоларга йўл қўймайман. Чет элга 19 ёшимда кетганман. Орадан 4 йил ўтди. Вақт тез ўтяпти, аммо ҳозирги ҳолатимдан мамнун эмасман. Кучли футболчи бўлиш учун янада кўпроқ ўз устимда ишлашим керак”, -дейди Минамино.

Маълумот ўрнида, Минамино Австриянинг “Ред Бул Зальцбург” жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги тур учрашувини Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" стадионида Японияга қарши ўтказади. Мазкур баҳсни БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад бошқаради.

Таъкидлаб ўтамиз, Минамино Уммон - Япония учрашувида рақибни ушлаб қолгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланган эди. Ушбу ҳаракати учун ОФК футболчини 5000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди.

Жалолиддин Қобилжонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:35, 16.01.2019.
Ўқилди: 4932 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.