Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Хадзимэ Мориясу: «Эртага йигитлардан шунчаки ғалаба учун ўйнашларини сўрайман»

Баҳо:
+ | -

Эртага бўлиб ўтадиган Япония – Ўзбекистон учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида бош мураббий Хажиме Мориясуга ҳамда футболчи Тошихиро Аояма ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эртага жиддий рақиб саналмиш, Ўзбекистон термаси билан ўйнаймиз. Ушбу ўйин гуруҳда ким биринчи ўринни олишини аниқлаб беради. Албатта, Япония ғалаба қозонишни истайди. Тайёргарликлар яхши олиб борилди, нимчорак финалга биринчи ўрин билан чиқишимиз керак.

БААга келишдан аввал гуруҳда биринчи ўринни олишни мақсад қилган эдик. Аммо эртанги ўйинда футболчиларга ортиқча босим бўлишини истамайман. Улардан шунчаки ғалаба қозонишларини сўрайман. Биз хотиржаммиз. Асосий мақсад эса мусобақада чемпион бўлиш.

Австралияга тўғри келишдан чўчимаймиз. Япония мусобақада барча рақиб билан тенг курашишни истайди. Биз чемпион бўлишни истаяпмизми?, демак ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Мусобақанинг плей-офф босқичига деярли кучсиз рақиб чиқмайди.

Мусобақага келган барча футболчиларимни синаб кўраман. Захирада қолган футболчиларнинг ҳам ҳолати яхши. Кўрамиз, ким ўйинга тайёр бўлса, ўша эртага майдонга тушади. Бугун футболчиларга сўнгги кўрсатмани бераман.

Футболчиларимнинг жисмоний ҳолати икки хил эди. Чунки терма жамоанинг ярим аъзолари Японияда, қолганлари эса Европа чемпионати клубларида ўйнайди. Улар билан биргаликда машғулот ўтказганимиздан кейин барчанинг ҳолати тенглашган деб ўйлайман. Ортда қолган иккита ўйиндан ўзимизга хулоса чиқардик. Хатолар ҳақида гапиришни истамайман.

Яна бир бор айтаман мақсад фақат чемпион бўлиш. Кундан-кунга жамоани ривожлантириб, камида 7 марта 90 дақиқа ўйин ўтказиб, финалда ғалаба қозониш шарт. Япония рақибларини бирдек кўради, уларни ажрата олмайман.

Ўзбекистонга қарши ўйинга гуруҳ босқичидаги икки ўйиндан келиб чиқиб, тактика ишлаб чиқамиз. Асосий таркибда баъзи футболчилар алмашиши мумкин. Лекин шундай бўлсада, эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

“Ўзбекистон билан ўйинга яхши тайёрландик. Руҳан ва жисмонан ҳолатимиз жойида. Босим? Йўқ, ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз. Эртага ажойиб ўйин бўлади деб умид қиламан”, дейди япониялик ярим ҳимоячи Тошихиро Аояма.

Маълумот ўрнида, эртага Япония терма жамоаси кўк рангли либосда, Ўзбекистон эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади. Ўйин Ал-Айн шаҳридаги “Халифа бин Зайд” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Мазкур баҳсни БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан бошқаради.

Акмалхон Эшонхонов

Ал-Айн шаҳридан махсус

Манба: STADION
Киритилди: 17:16, 16.01.2019.
Ўқилди: 4716 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.