Кириш Регистрация

Чемпионлар энди имтиҳонсиз тренерлик фаолияти билан шуғулланишади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори билан Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ эндиликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчиларига тегишли спорт федерацияларининг (уюшмалар) тавсиялари асосида спорт мактабларида тренер сифатида ишлашлари учун тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома берилади. Бунда, чемпионлар аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтказилмайди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг тавсиялари асосида спорт мактабларида тренер-инструктор сифатида ишлаш учун белгиланган тартибда тегишли рухсатнома берилади.

Рухсатнома олиш учун умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмайдилар.

Маълумот учун: Шу пайтгача, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндор спортчилари тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун рухсатнома эга бўлишлари учун 3 ва 6 ойлик махсус ўқув курсларини тамомлашлари керак эди.

Манба: XS
Киритилди: 17:25, 16.01.2019.
Ўқилди: 2239 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.