Эртага муҳим ўйин кутмоқда. Японияга қарши. Кўп бор ўйнаганмиз бу гранд жамоа билан. Статистикамиз мақтанарли даражада эмас.
Атиги битта ўйинда ғалаба қозонганмиз. Ўша Александр Шадрин гол киритган 2012 йил қишининг сўнгги кунидаги ўйинда. Мана яна имконият. Буткул бошқа жамоа, бошқа мураббий билан ўйнаймиз эртага. Расмий мусобақадаги расмий ўйин. Гуруҳ ғолибини аниқлаб берадиган ўйин.
Бугунги машғулотлар ажойиб тарзда ўтди. Футболчиларимизнинг кайфияти аъло даражада. Матбуот анжуманида қатнашган Жавоҳир Сидиқовнинг бир гапи ёқди менга. “Ўйлаб қарасам, Японияга қарши ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида кўп бор ўйнаганман. Шу пайтга қадар улардан мағлубиятга учрамаган эканман. Эртага миллий терма жамоа таркибида ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз!” Бу ғолиблик руҳидан далолат. Мана шундай ғолиблик руҳи айни пайтда барча футболчиларимизда бор.
Бугун комиссар иштирокидаги митингда Япония терма жамоаси матбуот хизмати ходими билан танишдим. Ниҳоятда одобли ва мулойим қиз экан. Барча японларга хос бўлган хислат. “Кеча журналистларимиз терма жамоангизни машғулотини ёритишга боришибди. Улар билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо юзага келмадими? Айтилган вақтда машғулотни тарк этишдими?” – деб сўраб қолди. “Йўқ, ҳеч қандай муаммо бўлмади. Қайтанга, журналистларингизнинг тартиб-қоидага сўзсиз бўйсуниши ва ниҳоятда тавозеъли эканлиги мени лол қолдирди”, - дедим.
Машғулотдан кейин яна иккита журналист меҳмонхонага Фозил Мусаевни излаб келишди. Фозилдан интервью беришни сўрагандим: “Кеча интервью олишганди. Янами?” – деди ажабланиб.
Мен тушунтирдим. “Япониялик журналистлар ниҳоятда кўп, уларнинг барчаси терма жамоамизга катта қизиқиш билдиришяпти. Узоқ масофадан йўл босиб, меҳмонхонамизга Сизни қидириб келибди. Интервьюга озгина вақт ажратсак, жуда хурсанд бўлишади”, - дедим. Фозил рози бўлиб, япониялик журналистларга интервью берди. Баъзи саволларга инглизча, баъзиларига эса япон тилида жавоб бергани журналистларни чинакамига ҳайрон қолдирди ва Фозилга бўлган ҳурматлари икки карра ошиб кетганини гувоҳи бўлдим.
Эртага таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мистер ўзига хос режа тайёрлаб қўйган эртанги ўйинга. Барча режаларимиз амалга ошиб, юзимиз ёруғ бўлишини тилаб қоламиз!
Ёқубжон Бобожонов, ЎФА Матбуот хизмати
«Манчестер Сити» Гвардиол учун нарх белгилади [2471]
Хаби Алонсо «Челси»да «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячисини кўришни истамоқда [2276]
«Барселона» ва «ПСЖ» бир ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда [2131]
Американинг ЖЧ-2026 учун якуний қайдномаси эълон қилинди [1974]
«Барселона» «Ньюкасл» билан Энтони Гордоннинг трансфери бўйича келишувга эришди [1908]
«Барселона» Гордонни 60 млн фунтга сотиб олмоқчи [1634]
«Барселона» Энтони Гордон билан келишувга эришди [1530]
Фликнинг шахсан ўзи бу трансферни сўраган [1463]
Романо Контенинг нима сабабдан «Милан»ни бошқармаслигини тушунтириб берди [1445]
Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан айғоқчиликка қарши кескин чоралар кўради [1355]













