Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Осиё Кундалиги, 18-кун. Меҳнатнинг роҳатини кўрадиган кун яқин

Баҳо:
+2 | -

Австралияга қарши ўйинга ҳам тобора оз вақт қоляпти. Эртага расмий тадбирлар, матбуот анжумани ва ўйинолди машғулот. Барчаси белгиланган режа асосида кетмоқда. Энг муҳими бош мураббийнинг аниқ мақсади, пухта режаси бор.

Бугунги машғулотлар жуда кўтаринки руҳда ўтди. Купер ва унинг ёрдамчилари футболчиларимизнинг руҳиятини кўтаришга, иштиёқини оширишга, бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишга ундайдиган машғулотлар ўтказишди. Футболчиларнинг машғулотини кузата туриб, беихтиёр Сизнинг ҳам кайфиятингиз кўтарилиб кетарди.

Фишкалар билан қизиқарли ҳаракатлар, диққатни жамловчи машқлар, тезликни оширишга қаратилган вазифалар... Аммо мураббийлар кундуз куни меҳмонхона лоббисида ўзаро йиғилишганда, жиддий қиёфада суҳбатлашиб ўтиришганини кўриш мумкин. Соатлаб қолиб кетишади баъзан. Ўтган ўйинларнинг таҳлили амалга оширилиб, бўлғуси машғулотлар учун режалар муҳокама қилинади.

Австралияга қарши ўйин тактикаси тузиб чиқилаётгани ҳам аниқ. Маҳмуд Фаёзнинг ноутбукида жуда кўплаб маълумотлар бор. Ана шу маълумотлардан фойдаланилади. Шунингдек, терма жамоа видеотаҳлилчиси Жамолиддин Солиҳовнинг ҳам жамоа қозонаётган ғалабаларида ҳиссаси катта. Ўрни келганда буни ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

У ҳар бир ўйинимизни тасвирга олиб, кейин хато ва камчиликларни таҳлил қилиш учун махсус видеороликлар тайёрлаб беради.

Бундан ташқари, рақиб жамоаларнинг ўйинларини топиб, уларнинг ҳимоядаги, ҳужумдаги ва қарши ҳужумдаги ҳаракатларини алоҳида-алоҳида кесиб, тайёрлаб, мураббийлар штабига тақдим қилади.

Мураббийлар штаби ана шу видеолавҳалар ёрдамида рақибни кучли ва кучсиз нуқталарини ўрганиб чиқишади. Рақиб таркибидаги ҳар бир футболчи ҳақида хулоса қилинади.

Насиб қилса, амалга оширилаётган катта ҳажмдаги бу ишлар албатта ўз самарасини беради. Ҳар қандай рақибни мағлубиятга учратса бўлади. Ҳар қандай рақибни ожиз нуқтасини топиб, таслим этиш мумкин.

Шундай экан, 21 январь куни миллий терма жамоамиз аъзоларидан ёрқин ўйин ва ижобий натижа кутиб қоламиз. Юртимизда уларга кўз тикиб турган, футболчиларимизни қўллаб-қувватлаётган миллионлаб мухлисларимизнинг далдалари ва дуолари эвазига албатта ўз мақсадимизга етамиз!

Ёқубжон Бобожонов, ЎФА Матбуот хизмати

Ал-Айн, БАА

Манба: UFA
Киритилди: 04:56, 20.01.2019.
Ўқилди: 4663 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.