Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Осиё кубоги 2019. Плай-офф да кимда кейинги босқичга чиқиш имконияти кўпроқ?! 2-қисм (Стадион.уз версияси)

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги 2019. Плай-офф да кимда кейинги босқичга чиқиш имконияти кўпроқ?! 2-қисм

(Стадион.уз версияси)

БАА 65%-35% Қирғизистон

Турнир мезбонлари гуруҳдаги ўйинлари билан кўпчи ликнинг ҳафсаласини пир қилишди. Плай-офф ўйинларида бундай хатолар кечирилмаслиги аниқ. Александр Крестенин бошчилигидаги қўшниларимиз жангсиз таслим бўлмасликлари аниқ! Авваламбор, мезбонлар ўйинга бор эътиборларини қаратишади ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилишади. Бу учрашувда БАА нинг ғалабаси ҳақиқатга яқинроқ. Мезбонлар бу учрашувда кучли бўлгани учун эмас, футболдан ташқари бошқа омиллар эвазига бўлса ҳам ғалаба қозонади. Бу қандай омил эканлигини ўша учрашувдаги ҳакамликдан сўнг билиб олсангиз, ажаб эмас.

Жанубий Корея 80%-20% Баҳрайн

Жанубий Корея бу учрашувгача асосий ўйинчисиз ўйнаб келди. Плай-оффда жанубликлар Баҳрайн устидан қийинчиликсиз ғалаба қозонса, керак. Сабаби шундаки, Жанубий Корея бу турнирнинг яққол фоворити ҳисобланади. Бу учрашувда Баҳрайнда деярли имонияти йўқ.

Қатар 50%-50% Ироқ

Қатар ҳақли равишда 1-ўринни қўлга киритди. Ироқ ҳам гуруҳ босқичини мағлубиятсиз тугатди. Бу жуфтликда олдиндан қандай ҳисобни айтиш жуда мушкул. Сабаби, бу жамоаларнинг потенцияли тенг. Энг қизиғИ шуки, иккала жамоанинг ҳам таркиби асосан ёшлардан ташкил топган. Бу учрашув қандай ҳисоб билан якунланишидан қатъий назар ўйин тезкор ва шиддатли ўтиши аниқ.

Австралия 35%–65% Ўзбекистон


Бу учрашувда терма жамоамизда ғалаба қозониш учун ҳамма имкониятлар мавжуд. Термамиз яхши формада. 3 – турда куч ва жароҳатлардан сақланган ҳолда деярли иккинчи таркиб билан ўйнаган термамиз бу ўйинга ўзининг энг кучли оптимал формасида етиб келиши аниқ. Эктор Купер олдига қўйилган асосий вазифа бу ЖЧ 2022 га йўлланма олиш. Бу йўлланма учун хоҳласак – хоҳламасак грандлар билан ўйнашни ўрганимиз шарт эканлиги тоборо ойдинлашиб бормоқда. Шу сабабми, ёки бошқа сабаблар таъсиридами мистер Купер айнан Австралияни танлади. Биз жаноб Куперга охиригача ишониб қоламиз. Учрашувга тўхталсак. Австралия гуруҳ босқичида бирорта ёрқин учрашув ўтказгани йўқ. Мураббийсиз қолган Сурияни ҳам катта қийинчилик билан енгди. Бу жамоанинг номигина бизни чўчитмоқда, холос. Келинг, термамизга ишонайлик ва қўллаб-қувватлайлик.

Умар Али Шонодиров

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:41, 20.01.2019.
Ўқилди: 9211 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2353]

«Реал»га «Арсенал» вингери керак [2139]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2107]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2031]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [1892]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1577]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [1564]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1406]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [1172]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикнинг келажаги бўйича қарорни қачон қабул қилиши маълум бўлди — TEAMtalk [1152]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик