Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

1942-йил. Немислар қуршовида ҳам футболга содиқ қолган собиқ Иттифоқ футболчилари ҳақида… Ватан шаъни учун жонини гаровга қўйганлар қисмати…

Баҳо:
+4 | -

1942-йил 9-август. Украина. Киев шаҳри фашистлар қўлига ўтиб кетган. Немис миллатчилари футбол турнирини ташкил этишади. Ўзлари ҳарбий хизматдаги немис офицерлари ва жангчиларидан ташкил топган «Флакелф» жамоаси номи остида турнирда иштирок этишади. Киевнинг «Динамо» жамоаси собиқ футболчилари энди «Старт»номи остида собиқ Иттифоқ номиданбу турнирда иштирок этишади.

«Флакелф» ва «Старт» жамоалари ўртасидаги илк учрашув 1942-йил 6-август куни 5 : 1 ҳисобида собиқ Иттифоқ фойдасига ҳал бўлади.

Бу мағлубиятни ҳазм қила олмаган 3-рейҳ Генерал ва Маршаллари реванш ўйин ўтказишни талаб қилишади. Улар бу мағлубият истило қилинган давлат аҳолиснининг жанговор руҳини кўтариб юборишидан чўчийдилар ва иложи борича тезроқ реванш учрашувини ўтказишга ҳаракат қилишади.

 

Ўйин 42-йилнинг 9-августига белгиланади. Ўйин олдидан «Старт» жамоаси кийиниш хонасига кирган полковник Фритз таржимон орқали собиқ Иттифоқ аҳолисидан ташкил топган жамоага(асосий ўйинчилар Динамо Киев ва Одесса шаҳри жамоалари аъзоларидан тузилган): «Агар бу учрашувда енгилиб бермасанглар, ҳаммангни ўлим жазоси кутмоқда»,- дея очиқчасига ютказиб беришларини талаб қилади. «Старт» жамоасининг таркибидаги ҳамма йигитлар индамай ўтираверишади. Фритз немисчалаб алланималар дея бақирганча, хонадан чиқиб кетади. Таржимон эса маҳзун кайфиятда: «Йигитлар, бугун стадионда немисларнинг каттаконлари ўйинни томоша қилишга келишган, агар ютказиб бермасангиз ҳолингиз вой бўлади»,- дея тушкун кайфиятда хонадан чиқиб кетади.

«Старт» жамоаси йигитлари жуда катта босим остида қолади. Ерга қараганча ўйга чўмадилар… Ўша лаҳзаларда уларнинг кўнглидан нима ўтганлиги ёлғиз Яратганга аён…

Стадион мухлислар билан лиқ тўлган. Уларнинг кўпчилиги 3-рейҳ солдатлари. Собиқ Иттифоқнинг содда, лекин мағрур йигитлари ўша учрашувни катта қийинчилик билан бўлсада, 5 : 3 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашади…

Душман қўл остида, ўлимни бўйнига олиб майдонга чиққан ватанпарвар йигитлар бу учрашувни катта ҳавф ва қийинчилик остидаўтказадилар. Она Ватанлари учун сўнгги томчи қони қолгунча курашишади. Ҳакамларнинг ноҳақлигига қарамасдан майдонда жанг қилган собиқ Иттифоқ йигитлари ҳақиқий эркаклардек охиригача туриб беришади…

Бу ғалаба нафақат яшил майдонда, балки сиёсий майдонда ҳам фашистлар юзига тортилган шапалоқдек немис жангчиларини ғазаблантириб юборади. Бу мағлубият ҳақидаги ҳамма маълумотларни беркитишга урунган миллатчилар кўплаб фактларни йўқ қилиб юборишади. Шунга қарамасдан ўша даҳшатли жангнинг қаҳрамонларининг жасоратлари бизнинг кунгача оғиздан - оғизга ўтиб сақланиб қолди.

«Старт» жамоаси аъзолари: Н. Труссевич, А. Клименко, М. Cвирибовский, Б. Сухарев, Б. Балакин, Л. Гундарев, М. Гончаренко, Ю. Чернега, П. Комаров, Н. Коротхин, М. Пушистин, М. Мелник, Г. Тимофеев Ф. Тўйчиев, И. Кузменко.

Мана шу футбол оламининг қаҳрамонлари ютуқ ёки пул мукофоти учун эмас, Ватан шаъни учун ўзининг сўнгги кунлари ўтаётганини сезсада, майдонга чиқишади ва тарихий ғалабани қўлга киритишади.

Кейинчалик 16- август санасида йигитларнинг 6 таси ўлим жазосига тортилди( албатта, немислар бу жазонинг важига бошқа нарсаларни келтирган ва буни расмий протаколда ҳам қайд этган).Яна 6 нафар қаҳрамон фронт ортидаги шимолий ўлкаларга сургун қилинади ва эҳтимол, қийноқлар сабаб ўша ерда 6 ойдан сўнг оламдан ўтишади. Қолган футболчилар билан нима содир бўлгани ҳақида эса турли хил миш-мишлар ҳозирги кунимизгача етиб келган…

Мана 50 йил бўлибдики, ватанпарварлик ва мардлик рамзи бўлган «Старт» (собиқ Иттифоқ) жамоаси хотираси учун қўйилган ҳайкал бугунги кунимиз учун ўша машъум хотирадан эсдалик сифатида Киев шаҳрида қад ростлаб турибди.

Бу йигитлар кўплаб совринлар ютишмагандир, ҳатто футбол билан профессионал шуғилланмагандирлар ҳам, лекин, Ватан шаъни учун атиги бир марта майдонга чиқишганва инсоният тарихида ўзларидан ўчмас из қолдира олишган. Энг қийин паллаларда ҳам она Ватан ва халқи учун миллионлаб душман қуршови остида қўрқмасдан тўп тепган футболчиларнинг хотираси кўплаб футболчилар учун ўрнак бўлса арзийди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz

Мақола тарих фанлари номзоди, Ивановск Давлат Университети доценти - Александр Семененко маълумотлари асосида тайёрланди.

Киритилди: 14:36, 22.01.2019.
Ўқилди: 9169 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7818]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3129]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2389]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [1921]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1868]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1831]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1656]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1646]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1589]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1589]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик