Кириш Регистрация

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомов Туркияда уч томонлама учрашувда иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали мамлакатимизда мазкур спорт турини ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган.

Бу йўлда Туркия камондан отиш федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда. Шу муносабат билан кеча, 22 январь куни Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомов Туркияда уч томонлама учрашувда қатнашди. Унда Туркия камондан отиш федерацияси президенти, Туркия камончилар Фонди раҳбари Хайдар Али Йилдиз ва Бутунжаҳон этник спорт турлари конфедерацияси президенти Билол Эрдоган ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда камондан отиш спорт турини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш ва камондан отиш анъана ва қадриятларини сақлаб қолиш бўйича уч томонлама меморандум имзоладилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркияда мусобақалар ўтказиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш, терма жамоа мураббийлари ва спортчилари учун дастур ишлаб чиқиш масалаларида фикр алмашилди.

Юқори рухда ташкил этилган учрашувда Ҳайдар Али Йилдиз ва Билол Эрдоган ушбу ҳамкорлик нафақат камондан отиш, балки бошқа спорт турларини ҳам ривожлантириш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:04, 23.01.2019.
Ўқилди: 1658 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.