Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Сала ҳалокати бўйича сўнгги тафсилотлар

Баҳо:
+ | -

Норманд ороллари авиацион қидирув гуруҳи бошлиғи, Ла Манш бўғозида «Кардифф Сити»нинг янги футболчиси Эмилиано Сала бўлган самолётни қидириш ишларига раҳбарлик қилган Жон Фитцжеральд иш якунлари ҳақида маълумот берди.

«Менга хабар беришларича, денгизда ёстиқ, тўқ сариқ рангдаги предмет, қути ва бошқа кўплаб оқ рангдаги буюмларни топишган. Уларнинг атрофида металла парчалари сузиб юрган», — дея Фитцжеральднинг сўзларини келтирмоқда RMC.

Фитцжеральд қолдиқлар топилган жойга қутқарув қайиғи юборилгани ҳақида маълумот берган.

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни Сала «Нант»даги собиқ жамоадошлари билан хайрлашиш учун Францияга қайтган ва хусусий самолётда Уэльсга қайтганди. Аммо у чиққан хусусий самолёт қўниш вақтидан бир соат аввал радарлардан йўқолди. Уни ўша заҳоти қидириш ишлари бошланди, аммо об-ҳаво шароити ва қоронғи тушгани туфайли ишлар тўхтатилди. Қидириш ишлари 22 январь куни тикланиб, кун бўйи 5 самолёт ва яна бир қанча қидирув кемалари иш олиб боришди, аммо натижа бўлмади.

Бу орада ОАВда футболчи парвоз вақтида WhatsApp гуруҳидаги яқинларига аудиохабар жўнатгани маълум қилинди.

«Салом, йигитлар, ишлар қалай? Укагинам, менинг кучим қолмади. Нантда бир қатор ишларни бажардим, ҳозир эса сочилиб кетиши мумкин бўлган самолётда Кардиффга учяпман. Эртага ҳаммаси бошланади, кундузи янги жамоа билан машғулотларга киришаман. Кўрамиз, нима бўларкан. Ака-укалар, опа-сингиллар қалай? Ҳаммаси яхшими? Яна бир ярим соатдан сўнг мендан янгиликлар бўлмаса, билмайман, кимдир мени қидирaдими? Балки, мени топишнинг имкони бўлмас. Худойим, қандай даҳшат», деганди футболчи.

Қидирувнинг иккинчи куни полиция футболчининг омон қолганига умид деярли йўқлигини маълум қилганди.

«Ўша вақтда ҳаво анча совуқ бўлган. Шунингдек, музли ёмғир ёққан. Қуюқ туман эса кўриш чегарасини камайтирган. Ҳозир эса барчаси яхши. Ҳаво ҳам зўр, бироз иссиқ.

Менинг илк хулосаларим оддий. Сала катта эҳтимол билан ҳалок бўлган. Бундай шароитда одам боласи тирик қолиши амри маҳол. Аммо таслим бўлиш йўқ, излашда давом этамиз», деганди Жон Фитцжеральд.

Учинчи уриниш 23 январь тонгида бошланганди.

28 ёшда бўлган Эмилиано Сала футболчилик фаолиятини 2010 йили «Бордо» сафида бошлаганди. У 2012-13 йилларни «Орлеан», 2013-14 йилларни «Ньор», 2015 йилни эса «Кан» сафида ўтказганди. Сала 2015 йилдан буён «Нант» сафида тўп суриб келган, «Кардифф Сити» 20 январь куни, қишки трансферлар доирасида Салани ўз тарихидаги рекорд қийматга - 20,5 млн евро эвазига трансфер қилганди. Аргентиналик форвард уэльсликлар клуби билан 2022 йилга қадар шартнома тузганди.

Манба: Tribuna
Киритилди: 13:48, 23.01.2019.
Ўқилди: 18582 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.