Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ПСЖ бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, португалиялик мутахассис клуб президенти Нассер ал-Хелайфи билан учрашган ва бирга ишлаш масаласини муҳокама қилган.
Парижликлар амалдаги бош мураббийи Томас Тухел билан ҳозирча хайрлашмоқчи эмас, бироқ агар ПСЖ ЕЧЛда ғолибликни қўлга киритмаса парижликлар бош мураббийни истеъфога чиқаришга тайёр.