«Аякс» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг «Барселона» билан шартнома имзолаганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Барселона» билан шартнома имзолаганимдан хурсандман ва бу билан фахрланаман. Барчаси ортда қолганидан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек ҳис қиляпман.
Шунингдек, мен «ПСЖ» спорт директори Максвелл билан гаплашдим. Агентим орқали бу жамоага ўтмаслигимни айтдим. Бундан ташқари, мен Гвардиола билан ҳам суҳбатлашдим.
Бу икки клуб ва бошқа жамоалар ҳам менга қизиқиш билдиришганидан хурсандман. Аммо «Барселона» анчадан бери мен билан шартнома имзолашни истаётганди. Бу клуб молиявий муаммолар туфайли катта пул сарфлай олмаслигини биламан.
«Барселона»да ўйнаш ҳамиша менинг орзум эди. Бу жамоа мени қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилди. Ёшлигимда "кўк-анорранглилар"нинг ўйинларини томоша қилганман. Натижада бу жамоа мухлисига айланганман.
«Барселона»да оддий йўловчи бўлишни истайман. Шунингдек, жамоа юлдузларини захира ўриндиғига ўтказиб қўяман, деб ҳам айтмайман. Лекин менга мос келадиган услубда ўйнаш имкониятига эгаман.
Трансфер суммаси менга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Мен шунчаки ўз ишим билан шуғулланаман», – деди де Йонг.