Бугун, 24 январь куни Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади. Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада жаҳоннинг 54 мамлакатидан 400 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Баҳсларда юртимиз шарафини 18 нафар дзюдочи ҳимоя қилади.
Гран-Прида юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қиладилар:
Эркаклар:
-60 кг: Раҳмон Жумаев, Кемран Нуруллаев
-66 кг: Шаҳрам Аҳадов, Сардор Нуриллаев
-73 кг: Ғиёсжон Бобоев, Улуғбек Отамуродов
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Мусо Собиров
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Шерали Жўраев
+100 кг: Алишер Юсупов, Бекмурод Олтибоев
Аёллар:
-52 кг: Гулноза Зияева, Диёра Келдиёрова
-57 кг: Амина Мамедова
-70 кг: Гулноза Матниязова
+78 кг: Нодира Йўлдошева
Қайд этиш лозимки, мусобақа Токио 2020 Олимпиадаси учун рейтинг балларини тақдим этиши билан ҳам аҳамиятлидир.