Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос 28 январь куни пойтахтимизга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Шу куни Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футбол афсонаси турли тадбирларда иштирок этади.
Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.
Шундан кейин бразилиялик футболчи Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.
Юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситаларини мазкур тадбирларни ёритишга ва матбуот анжуманида иштирок этишга таклиф этамиз.
Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 қайдномасидан чиқарилади [17040]
«Барселона» Бернарду Силванинг баёнотидан ҳайратда [4622]
Эксперт Ўзбекистон терма жамоаси АҚШда текширувдан ўтказилганига эҳтимолий сабабларни айтди [3145]
«Реал» ўз юлдузларидан бири билан хайрлашади [2999]
«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячисига харидор [2967]
“Реал” “Барселона” режаларини барбод қилиши мумкин [2816]
Ўзбекистон 2 та ўртоқлик ўйини орқали ФИФА рейтингида неча балл йўқотди? [2658]
ЎФА Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди [2635]
Ирисметов ЖЧ–2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг асосий камчилигини айтди [2600]













