Испаниялик ярим ҳимоячи Хуан Мата фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
Хабарингиз бор, Мата “Манчестер Юнайтед” билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади.
Sky Sports нашрининг хабар беришича, футболчи атрофидаги воқеаларни “Арсенал” диққат билан кузатяпти. “Канонирлар” футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз жамоасига қўшиб олишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек “Ювентус”, ПСЖ ва “Барселона” клублари ҳам қизиқш билдирмоқда.