Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳакамлар эркатойи БАА, ёки нолойиқ Япония, ёки Европалашаётган Қатар…

Баҳо:
+1 | -

1-қисм

Дарҳақиқат,миллий терма жамоамиз турнирни тарк этгач, Осиё кубогига бўлган қизиқиш юртимизда кескин пасайиб кетди, лекин учрашувлар тобора қизиқарлироқ тус олиб бормоқда. Бугун турнирдаги айрим жамоаларга қисқача тўхталамиз

Барчани ҳайратда қолдираётган Қатар!

Бу жамоа аввалига ўз гуруҳида Саудия Арабистони термасини жуда ҳам ишончли ўйин кўрсатиб мағлубиятга учратди, сўнг араблар учун энг ноқулай рақиб саналадиган Ироқ термасини уйига кузатиб юборди. Феликс Санчез Басс бошчилигидаги Қатар термаси аввалги даражасидан анча кўтарилгани яққол кўриниб турибди. Жамоа тўлиқ Европа футболини кўрсатмоқда. Ўйин ҳам асосан рақиб майдони атрофида ўтмоқда. Қатар Осиё кубоги доирасида бирорта ўйинда ҳимояда ётиб олгани йўқ. Мураббий ўз фалсафасини Қатар термасига яхшига сингдирган кўринади. Улар ярим финал остонасида туришибди. Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари Жанубий Кореяникидан кам демаган бўлардим. Имконият тенг ва у икки жамоада ҳам мавжуд.

Ғолибликка нолойиқ Япония…

Бу жамоа биринчи бўлиб турнирнинг ярим финалига йўл олганидан хабарингиз бор. Анча йиллардан бери бу қадар ожиз Япония терма жамоасини кўрмаган эдик. Кеча Ветнам термасига қарши ўйинда ҳам «самурай»лар катта қийинчилик эвазига ғалаба қозонишди. Саудия Арабистони билан ҳам ҳудди шундай ўйин сенарийси кузатилганди. Япония ҳозирча ўз даржасидаги рақиблар билан учрашганича йўқ.Ветнам ва Саудия Арабистони жамоалари ўйин олдидан Японияга психологик ютказиб бўлишган эди.Бу жамоа катта эҳтимол билан ярим финалдан у ёғига ўта олмаса керак. Сабаби, ярим финалда ўзларининг вазн тоифасидаги рақиб билан олишишларига тўгри келади. Футбол мухлислари учун Япония ярим финалда тўхтаса, айни муддао. Сабаби, бундай ўйин билан улар Осиё кубогининг финалини ҳам зерикарли футболга айлантириб юборишлари аниқ

Ҳакамларнинг эркатойи БАА термаси ҳақида!

Дарҳақиқат, Закерони шогирдлари аввалига Осиё кубоклари тарихидаги энг кучсиз гуруҳда қолиб кетишларига сал қолди. Кейин қўшниларимиз билан ўйинда жуда катта талофатлар билан ғалаба қозонишди. Мен фақатгина ўша учрашувда қўшимча таймларда берилган пеналтига асосланиб бу ўйинни мисол қилиб келтирмаяпман. БАА турнирда бирорта ўйинда ёрқин ўйин кўрсатмади. Катта эҳтимол билан Австралия ҳакамларнинг эркатой жамоасини сўнгги манзилга кузатиб қўйса, ажаб эмас. Агар қаердандир пеналтий ёки Австралия терма жамоаси жарима майдони атрофида фоуллар кўпайиб кетмаса БААнинг кейинги босқич учун имконияти ёқ.

Эроннинг ўйинларидан чемпионликнинг ҳиди келмоқда!

Форслар анча йиллардан бери кутаётган кубокка анча яқинлашиб қолишди. Ҳозир улар ярим финалда нафақат Осиёнинг гранд жамоаси, балки, Европанинг гранд термаси бўлса ҳам енга олишади. Таркиб кучли бўлгани учун эмас, хоҳиш ўта кучли бўлгани учун! Эрон ўйиндан - ўйинга очилиб бормоқда. Таркибдаги футболчилар ҳам шерикларини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Қисқача қилиб айтганда, Эрон механизми соатдак ишламоқда!

Бу авлод олтин авлод эмас эди. Шунчаки, Карлес Кейруш Эрон учун идеал тактика ва стратегияни яратди ва уни амалга тадбиқ қилди. Албатта, бу ғалабалар бирданига келгани йўқ. Эрон футбол федерацияси Кейрушга охиригача ишонди ва мана ҳозир ўша ишончнинг мевасини кўриб турибмиз. Умуман олганда Эрон бу турнирда энг юқори савияда ўйин кўрсатаётган терма жамоа. Форслар агар ўз кучларига охиригача ишонишса, чемпионликни улардан ҳеч ким тортиб ололмайди.

Я. У.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:46, 25.01.2019.
Ўқилди: 11211 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.