“Барслеона” ҳужумчиси Лионель Месси полициядан “Кардифф”нинг дон-дараксиз йўқолган ҳужумчиси Эмилиано Салани қидиришда давом этишни сўради.
“Бизда заррача имкониятимиз бор экан, полициядан Салани қидиришда давом этишни сўраймиз. Унинг оиласига сабр-тоқат тилайман”, - деб ёзди Месси ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
Аввалроқ, полицияга Гонсало Игуаин, Серхио Агуэро ва Николас Отаменди мурожаат қилишди.