Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Ёш сноубордчилар кучлиларни аниқлашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

24-25 январь кунлари «Чимён» спорт-соғломлаштириш масканида сноуборд бўйича Республика турнири ўтказилди. 

Дастурга кўра, мусобақа қайдномасига киритилган 25 нафар спортчи икки хил, слалом ва гигант-слалом йўналишларида куч синашишди. Слаломда 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида бош соврин Валерия Майоровага топширилди. Унинг асосий рақиби Елизавета Зибицкер 2-бўлди. 1998-2002 йилларда туғилган қизлар баҳсида Динара Жубаева ғолиб чиқди. У Екатерина Лябинани ортда қолдирди. 16 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида Элнур Мирзалиев ғолиб чиқди. Шахзод ва Азамат Исроиловлар шу тартибда кейинги ўринларни эгаллашди. 1998-2002 йилларда туғилган спортчилардан иборат гуруҳда шоҳсупанинг юқори поғонасига Бекзодбек Исроилов кўтарилди.

Кумуш медал Руслан Мирзалиевга, бронза эса Қайрат Мирзахметовга насиб этди. Гигант-слалом баҳсларида Елизавета Зибицкер ва Валерия Майорова шоҳсупадаги ўринларини алмашишди. Динара Жубаева ва Екатерина Лябина эса шоҳсупада худди слаломдагидек жойлашишди. 16 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида Элнур Мирзалиевга тенг келадиган топилмади. 2-ўринни Шаҳзод Исроилов, 3-ўринни Элбек Патуллаев банд этди. 1998-2002 йилларда туғилган спортчилар гуруҳида энг яхши натижани Бекзодбек Исроилов кўрсатди. Кейинги совринли ўринларга Руслан Мирзалиев ва Қайрат Мирзаҳметов сазовор бўлди.

Манба: minsport
Киритилди: 12:45, 26.01.2019.
Ўқилди: 1726 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4465]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3660]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3474]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2698]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2258]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2241]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2184]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2118]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1891]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1811]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик