Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси йиғини қизғин давом этмоқда

Баҳо:
+ | -
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, футбол бўйича Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси олдига ҳам Токио 2020 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди.   Шу мақсадда терма жамоа учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Айни пайтда қизларимиз Тошкент вилоятидаги «Чорвоқ» оромгоҳида тайёргарликнинг иккинчи босқичини олиб боришмоқда.   Мазкур ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишдан мақсад терма жамоа учун номзодларни яна бир маротаба синовдан ўтказиш, уларнинг функционал ҳолатини текшириш ва жисмоний тайёргарликни кучайтиришдан иборатдир. Бундан ташқари футболчи қизларимизнинг рухий тайёргарлигига ҳам йиғин давомида алоҳида эътибор қаратилади.   Бунгача терма жамоа тайёргарликнинг биринчи босқичини 5-15 январь кунлари пойтахтимиздаги «Чиғатой» спорт базасида олиб борди. Ҳозирда «Чорвоқ» оромгоҳида ўтказилаётган йиғин эса 19 январь – 9 февраль кунларига мўлжалланган. Тайёргарликнинг учинчи (10-15 февраль) ва тўртинчи (20-24 февраль) босқичи «Чиғатой» спорт базасида давом эттирилади. Сўнгра қизларимиз бешинчи босқич доирасида 25-февраль – 6 март кунлари Туркиядаги халқаро мусобақада иштирок этадилар. Қолаверса, 15-21 март кунлари Жиззахда ҳам халқаро турнир ташкил этилиши кўзда тутилган.   1-12 апрель кунлари эса Олимпия ўйинларига саралаш турнирининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Мазкур ўйинлар катта эҳтимол билан Тошкент шаҳрида ўтказилади. 13 февраль куни ташланадиган қуръада терма жамоамизга рақиблик қиладиган мамлакатлар номи маълум бўлади.   Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, айни пайтда «Чорвоқ» оромгоҳида давом этаётган йиғинда терма жамоамиз билан бирга енгил атлетика бўйича мутахассис ишламоқда. Айнан у қизларимизнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш бўйича ўз тавсияларини бериб турибди. Бугун йиғинда қатнашаётган футболчиларнинг функционал тайёргарлиги текширилди.   Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз йиғинда қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:   Дарвозабонлар: Мафтуна Жонимкулова – «Севинч» Гуландон Бойматова – «Металлург»   Ҳимоячилар: Ўғилой Қўчқорова – «Бунёдкор» Дилрабо Асадова – АГМК Солиҳа Ҳусниддинова – «Бунёдкор» Холида Дадабоева – «Металлург» Дилноза Бектемирова – «Бунёдкор» Феруза Бобохўжаева – «Севинч» Мафтуна Шойимова – «Севинч» Танзиля Зарбиева – «Севинч» Азиза Норбоева – «Сўғдиёна»   Ярим ҳимоячилар: Дилдора Нозимова – «Металлург» Умида Зоирова – «Бунёдкор» Феруза Турдибоева – «Металлург» Фазилат Баҳромова – «Шўртан» Рушания Сафина – «Металлург» Малика Бурхонова – «Севинч» Мафтуна Панжиева – «Севинч»   Ҳужумчилар: Нилуфар Қудратова – «Севинч» Шахноза Қурбонова – «Севинч» Диёра Хабибуллаева – «Металлург» Камола Бердиева – «Локомотив» Нилуфар Дадажанова – «Андижанка»   Бош мураббий: Баҳром Норсафаров Катта мураббий: Гулнора Аъзамова.


Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:54, 26.01.2019.
Ўқилди: 2876 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик